4-савол: Ал-Қория сурасини ўқинг ва тафсирланг!

Жавоб Ал-Қория сураси ва тафсири:

«Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

Ал-Қориъату. Ал-Қориъату нима? Ал-Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар. Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар. Кимнинг тарозуси оғир келса... Бас, у розилик ҳаётидадир. Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса... Бас, унинг онаси дўзахдир. У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир» [Қориа сураси: 1-11].

Тафсир:

1-{ ٱلۡقَارِعَةُ }

Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини қаттиқ қоққувчи Қиёмат!

2-{ مَا ٱلۡقَارِعَةُ }

У қўрқинчлилигидан қаттиқ қоққувчи недур?!

3-{ وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡقَارِعَةُ }

Эй Пайғамбар, одамларнинг қалбларига қўрқув киргизувчи дахшатли овоз нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз?! Албатта, у Қиёмат кунидир.

4-{ يَوۡمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلۡفَرَاشِ ٱلۡمَبۡثُوثِ }

У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар!)

5-{ وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٱلۡمَنفُوشِ }

Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб) юрадиган бўлиб қолур.

{ فَأَمَّا مَن ثَقُلَتۡ مَوَٰزِينُهُۥ }

Бас, энди у кунда кимнинг тортилган (яхши амаллари, ёмон амалларидан оғир келса,

7-{ فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ }

Жаннатда ҳар бир инсон рози бўладиган — орзу қиладиган ҳаётда бўлур.

{ وَأَمَّا مَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ }

Энди кимнинг тортилган яхши амаллари ёмон амалларидан енгил келса,

{ فَأُمُّهُۥ هَاوِيَةٞ }

Қиёмат куни унинг маскани жойи «жарлик»дир! Яъни Жаҳаннам.

{ وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا هِيَهۡ }

Эй Пайғамбар, унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?!

{ نَارٌ حَامِيَةُۢ }

У қаттиқ қизиган оловдир.